
Жамият
Шеърлари кўплаб санъаткорларни машҳур қилган шоир хонанда Ботир Қодиров устидан Адлия вазирлигига шикоят қилди.
Хабарда ёзилишича, «Шамсиддин Садоий» таҳаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг мурожаати асосида «Давлатинг борида», «Омонат» ва «Тингла дўстим» номли шеърлари хонанда Ботир Қодиров томонидан ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда муаллифлик ҳақини тўламасдан фойдаланилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида – 1.875.000 (бир миллион саккиз юз етмиш беш минг) сўм жарима жазоси тайинлаган.
Маълумот учун, аввалроқ хонанда Юлдуз Турдиева ҳам шоирнинг «Ишқингда куйган» шеърини унинг рухсатисиз «Куймаслар» номи остида куйлаб келгани маълум бўлган эди. Ўшанда Адлия вазирлиги аралашуви билан томонлар келишувига эришилган.
«Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 65-моддасига асосан муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади», дея эслатиб ўтилган вазирлик хабарида.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ