Саммит сабабли Самарқанддаги айрим олийгоҳларга таътил берилади

Сақлаш
12:25 / 31.03.2025 29 0

Самарқанд шаҳрида биринчи «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши муносабати билан шаҳарнинг айрим кўчалари ёпилади.

 

 

Бундан ташқари, 2025 йил 1–5 апрель кунлари бир қатор олий таълим муассасаларига ёзги таътил ҳисобидан қисқа муддатли ўқув таътили берилади. Бу олийгоҳлар қуйидагилар:

 

▪️ Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети (СамДУ);

▪️ Самарқанд давлат чет тиллар институти (СамДЧТИ);

▪️ Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти (СамИСИ);

▪️ «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети;

▪️ Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали;

▪️ Самарқанд давлат тиббиёт университети (СамДТУ);

▪️ Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.

 

Ўқув жараёнлари 7 апрель, душанба кундан бошланади.

 

Маълумот учун, ушбу олийгоҳ талабалари учун қолдирилган дарс машғулотлари ёзги таътилнинг илк кунлари ҳисобидан ўтказилади. Яъни, ҳозир 5 кун дам олишади, эвазига ёзги таътилга 5 кун кечроқ чиқишади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//