
Жамият
Нукус шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Айдос Китайбеков АҚШнинг нуфузли Браун университетига (ушбу университет «Печак лигаси»га кирувчи университет ҳисобланади) 396 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Эндиликда Китайбеков мазкур университетда «Атроф-муҳит муҳандислиги ва компьютер фанлари» йўналиши бўйича таҳсил олади. Бундан ташқари, ўқувчи шу кунгача IELTSдан 8, SATдан 1550 баллни қўлга киритган. Қолаверса, AS-Level бўйича уч карра А сертификатига ҳам эга.
«Айдос экофаол ўқувчиларимиздан. У Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш бўйича ўзининг ташаббуслари билан 2024 йилда Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиё учун БМТТД минтақавий бюроси томонидан ташкил этилган ИИ Халқаро ўқувчилар фестивалида фаол иштирок этган.
Фурсатдан фойдаланиб, Айдос, унинг ота-онаси ва таълим берган устозларини бугунги ютуқ билан яна бир бор табриклайман. Айдосга эса Браун университетини муваффақиятли битириб, танлаган йўналиши бўйича етук мутахассис бўлишини, ўрганган билимлари мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилишини тилайман», деб ёзади Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз Telegram саҳифасида.
Маълумот учун, Браун университети 1764 йилда ташкил этилган бўлиб, «Times Higher Education» халқаро рейтингида доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 58-ўринда туради.
Маълумот учун, Браун университети 1764 йилда ташкил этилган бўлиб, «Тимес Ҳигҳер Эдуcатион» халқаро рейтингида доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келади. Ҳозирда ушбу университет дунё миқёсида 58-ўринда туради.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ