
Жамият
Президент фармони билан ёшларга янада кенг имкониятлар эшиги очилмоқда.
Жумладан:
▪️ Креатив индустрия парклари ва уларнинг ҳудудий филиаллари ташкил этилади, бизнес мактаблар очилади. У ерда соҳа вакиллари ўқитилади.
▪️ Креатив парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади (2025 йил 1 майдан 2031 йил 1 январгача). Улар қуйидагича тўланади:
➖ ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
➖ товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритилади. Бунда улар ўз истагига биноан умумбелгиланган солиқ солиш тартибига ўтишлари мумкин.
▪️ C1 сертификатига эга ёшлар чекка ҳудудда тил маркази очса, фоизсиз ссуда олади. Бунда уларнинг сертификат олганига 2 йилдан ошмаган бўлиши лозим. Имтиёзли давр 6 ой бўлиб, ссуда 3 йил муддатга БҲМнинг 320 бараваригача миқдорда берилади.
▪️ «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси орқали маҳаллалардаги фаол ёшлар хорижда ўқитилади. Ушбу жараёнда ёшларни салоҳиятига мос келадиган хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курслари ташкил этилади.
Эл-юрт умиди» жамғармасига жорий йилда «Ёрқин истеъдод» лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.
Жамғарма орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.
▪️ «Эл-юрт умиди» стипендиатлари танловсиз давлат ишига қабул қилинади ва кадрлар захирасига киритилади.
▪️ ТОП-100 ОТМнинг PhD битирувчилари учун 10 йилга фоизсиз уй-жой ссудаси ажратилади (2150 БҲМгача).
▪️ Ҳарбий ОТМ намунали курсантлари учун «Олий бош қўмондон» стипендияси жорий этилади.
▪️ Муҳандислик олимпиадалари ғолиблари мос ОТМларга грант асосида қабул қилинади.
▪️ Миллий медиа-контент ва шоулар учун Ёшлар агентлиги 100 млн сўмгача грант ажратади.
▪️ Экологик лойиҳалар учун 10 млрд сўмли «Яшил ташаббуслар жамғармаси» ташкил этилади.
▪️ Ёшлар агентлиги бинолари ижара даромадлари тўлиқ ривожлантиришга йўналтирилади.
▪️ Тошкентда Робототехника маркази ташкил этилади (2025 йил).
▪️ Тошкентда Ёшлар театр студияси очилади (2025 йил).
▪️ Самарқандда «Take OFF» стартап саммити ўтказилади (2026 йил, «Texnofest» доирасида).
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ