
Жамият
Ўзгидромет 28–31 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлиши сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат +10– +15 даража илиқни ташкил этади.
29–31 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 мартда айрим тоғли ҳудудларда ёғингарчилик
(ёмғир, қор) бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 30-31 март кунлари республика шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари +3– +8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса +19– +22 даража илиққача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +23– +26 даража илиққача исийди.
Тошкент шаҳрида бугун ҳаво бироз булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +10– +12 даража илиқ бўлади.
29–31 март кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5– +8 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари +20– +22 даража илиққача кўтарилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ