Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Сақлаш
15:48 / 28.03.2025 44 0

Президентнинг «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра, 15 та туман(шаҳар)даги маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари биноларига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш дастури амалга оширилади ва унинг доирасида:

▪️ маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа асосида янги барпо этиладиган кўп қаватли бинога жойлаштирилади;

 

▪️ янги барпо этиладиган кўп қаватли бинонинг 1- ва 2- қаватлари тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади;

 

▪️ маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотларини кўчириш натижасида бўшайдиган давлат кўчмас мулк объектлари бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

 

 

Мазкур туман ва шаҳарларда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, коммунал хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар ва соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларида жойлаштириш чоралари кўрилади.

 

Мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 июнидан бошлаб амал қилади.

 

2025 йилда маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари жойлашган биноларга тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш дастури амалга ошириладиган туман ва шаҳарлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифига асосан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати баёни билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//