Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан эртага, 29 март куни олий даражадаги норасмий учрашув ўтказиш учун амалий ташриф билан Олмаота шаҳрида бўлади.
Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари ҳамда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилади.
Хабарда ёзилишича, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
Маълумот учун, ўтган йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг шундай икки томонлама учрашуви Хива шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ