Ўзбекистонлик олимлар АҚШда ўтказилган халқаро конференцияда ғолиб бўлди

Сақлаш
09:19 / 28.03.2025 49 0

23–27 март кунлари АҚШнинг Невада штати, Лас-Вегас шаҳрида «TMS Annual Meeting 2025» халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

 

Анжуманда Harvard University, Massachusetts Texnologiya Instituti, Stanford University, Oak Ridge Milliy Laboratoriyasi, NASA, GE Aviation каби дунёнинг етакчи ташкилотларидан 4000 нафардан ортиқ олим иштирок этди.

 

Конференцияда «Юқори энтропияли қотишмаларнинг микроструктураси ва механик хоссаларига турли иссиқликдаги тоблаш (annealing) давомийликларининг таъсири чуқур таҳлили» мавзусидаги илмий тадқиқот билан Ўзбекистон олимлари жамоаси ҳам қатнашди.

 

Таъкидланишича, якунда ўзбекистонлик мутахассисларнинг мазкур илмий иши халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан энг юқори баҳога муносиб кўрилган ва замонавий материалшунослик соҳасидаги долзарб муаммоларга инновацион ечим сифатида эътироф этилган.

 

 

Маълумот учун, тадқиқот муаллифлари — Элёржон Жумаев («University of Business and Science» университети профессори), Раҳматжон Гаипов, Омон Султонов, Фарҳод Абдуллаев, Амир Абидов, ва Орифжон Михлиев (Ўзбекистон Технологик металлар комбинати вакиллари) ҳисобланади.

 

 

«TMS Annual Meeting 2025» анжумани аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар соҳасидаги энг долзарб илмий тадқиқотлар ва инновацияларни тақдим этиш мақсадида ҳар йили ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//