
Жамият
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади. Мусулмонлар идораси рамазон ойи 29 кун бўлгани юзасидан тушунтириш берди.
Унда таъкидланишича, милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охиратга риҳлат қилгунларига қадар тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Шулардан аксарида рамазон ойи йигирма тўққиз кунлик, озроғида ўттиз кунлик бўлган. Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда зикр қилинган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида 29 кун тутган рўзамиз 30 кун тутганимиздан кўпроқ эди».
Демак, рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади. Шунга кўра, ҳеч ким ўзича рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир.
Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз», дейилган хабарда.
Ўзбекистонда рамазон ойи 1 мартдан бошланганди. 2025 йилги Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши 26 март куни эълон қилинди. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март — душанба кунига кўчирилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ