Жамият
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ЎзТМК) вольфрам саноатидаги энг нуфузли ташкилот – Халқаро Вольфрам Саноати Ассоциацияси (ИТИА)нинг тўлақонли аъзосига айланди. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида ушбу ташкилотга аъзо бўлган илк давлат сифатида тарихга кирди.
Халқаро вольфрам саноати ассоциациясининг аъзоси бўлиш ЎзТМК учун бозор маълумотлари ва таҳлилларидан фойдаланиш, статистик маълумотлар олиш, йиллик йирик хорижий тадбирларда иштирок этиш имкониятини беради.
Маълумот учун, ассоциациянинг асосий мақсади – вольфрамнинг глобал ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши ва истеъмол бозорларини таҳлил қилиш, соҳани рақамли ва аналитик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, илмий ёндашувлар ва барқарор ечимларни илгари суриш ҳисобланади. ИТИА бугунги кунда Япония, Германия, Австрия каби технологик етакчи давлатларнинг йирик компания ва илмий марказларини ўз атрофига бирлаштирган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ