
Жамият
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида» Фармони лойиҳасининг 6-бандида олий тоифадаги ўқитувчиларнинг маоши камида 15 фоизга оширилиши ҳақида белгиланган.
Лойиҳага кўра, 2022 йилда иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда қуйидаги миқдорларда қўшимча ошириш режалаштирилган:
Олий тоифали ўқитувчилар учун – камида 15 фоизга;
Биринчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 10 фоизга;
Иккинчи тоифали ўқитувчилар учун – камида 5 фоизга.
Шунингдек, лойиҳада 2022 йил 1 июлга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқитувчи ва шифокорларга малака тоифаларини бериш тартибининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда малакани баҳолаш услубиёти асосида адолатли ва шаффоф тизимини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш таклиф этилмоқда.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Sayyora
12:01 / 01.01.1970
Loyihani qoʻllab-quvvatlayman. Amalga oshadi, degan umiddaman.