
Жаҳон
Қирғизистондаги тижорат банклари ўзларининг мобил илова, банкомат ва тўлов терминалларига имконияти чекланганларга барча банк хизматларидан фойдалиш имконини берадиган функциялар жорий қилиши керак бўлади. Бу ҳақда 24 КГ нашри маълум қилган.
Қирғизистон Миллий банки ўз ташаббуси билан тижорат банкларини банкоматлар, тўлов терминаллари ва мобил иловаларида имконияти чекланган фуқаролар учун қулайликлар яратишга мажбурловчи лойиҳани ишга туширди.
Ушбу ташаббус 2023-2030 йилларга мўлжалланган, имконияти чекланган шахслар учун хизматларга тенг ҳуқуқли киришни таъминлаш бўйича давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Лойиҳага кўра, банклар ўзларининг рақамли ва жисмоний хизмат кўрсатиш каналларини кам ҳаракатлана оладиган фойдаланувчилар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириши керак бўлади.
Шунингдек, 2025 йил 1 июнгача ўрнатилган барча банкомат ва терминаллар янгиланиши лозим. Банкларга мазкур ўзгаришларни амалга ошириш учун ҳужжат кучга кирганидан сўнг беш йил вақт берилади.
Ташаббусдан асосий мақсад — мамлакат молиявий инфратузилмасини барча аҳоли қатламлари учун инклюзив ва очиқ қилишдир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ