
Жамият
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари пора олишда гумонланиб қамоққа олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Унга кўра, коррупцияга қарши курашиш доирасида ДХХ органлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган.
Таъкидланишича, мансабдор шахс хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.
Бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.
Мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ