Олаф Шольц бошчилигидаги Германия ҳукумати расман истеъфога чиқди

Сақлаш
11:42 / 26.03.2025 31 0

Янги Бундестагнинг илк йиғилиши куни Германия президенти Штайнмайер Франк-Вальтер федерал канцлер Олаф Шольц ва унинг бошчилигидаги 14 нафар вазирни истеъфога чиқарди. Улар истеъфога чиқиш тўғрисидаги гувоҳномаларини олган бўлса-да, вақтинчалик вазифасини бажарувчи сифатида лавозимида қолган. Бу ҳақда Deutsch Welle нашри хабар берди.

 

 

Истеъфога чиқиш маросими 25 март куни Берлин марказидаги Бельвю Президент саройида бўлиб ўтди.

 

Вазирлар ишдан бўшатилган, бироқ вазир вазифасини бажарувчи сифатида лавозимида қолади

 

Федерал Германия Республикасининг 69-моддасига биноан, канцлер ва вазирлар янги бундестаг чақирилган кун ишини тўхтатади. Биринчи йиғилиш 25 март куни бўлиб ўтди. Бироқ президент Штайнмаер Шольц ва 14 нафар вазирдан яна бир неча ҳафта ўз лавозимида қолишини сўраган. Нашр таъкидлашича, бу ҳолат ҳам Германия қонунчилигида мавжуд. Энди улар янги ҳукумат шакллангунига қадар фаолиятини давом эттиради.

 

Президент Шольцга миннатдорчилик билдирди

 

Президент Штайнмаер вазирлар олдидаги нутқида уларга миннатдорчилик билдириб, меҳнатларини эътироф этди, Олаф Шольцни бўлса "Ақл овози" деб атаб, канцлер ва ҳукуматни Украинадаги урушш оқибатларини бартараф этишга қаратилган катта саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

 

Маълумот учун, президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Олаф Шольц бир партия аъзоси бўлган. Кейинчалик Штайнмайер 2017 йилда президент бўлгани учун аъзоликдан чиқади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//