
Илм-фан
Сизнингча, Интернетнинг умумий массаси қанча? Тўғри, сизга бундай савол берилса биринчи галда турли хил қурилмалар, оптик толали кабелларни кўз олдингизга келтирасиз. Аммо мазкур савол негизида «иккинчи дунё» ҳисобланувчи глобал тармоқнинг оғирлигини ўлчаш турибди.
Ҳа, кўзларингиз алдамаяпти. Мутахассислар Интернетнинг оғирлигини ўлчашни мақсад қилишди ва ўзларининг наздида буни уддалашди ҳам.
Албатта, бу ерда назарияга таянилган, яъни Эйнштейн назариясига. Шу нуқтаи назар билан қаралса, Интернетнинг оғирлигини ҳисоблаш мумкин.
Гарвард физиги Расселл Сеитз Интернет эндигина оммалашаётган пайтда, яъни 2006 йилда бу ишга қўл уриб кўрди.
Унинг хулосасига кўра, серверларни «жонлантираётган» Интернетнинг умумий массаси 50 гр экан. Бу эса 2 дона қулупнайнинг оғирлиги дегани.
«Биз битта уриниш билан ютиб юборишимиз мумкин бир луқманинг оғирлигига тенг келувчи мана шу нарсага бутун ҳаётимизни сарфлаяпмиз», дейилади тадқиқот хулосасида.
Бироқ 2006 йилдан бери кўп нарсалар ўзгарди. Ижтимоий тармоқларнинг сони ортди, сунъий интеллект кашф қилинди. Шунча тараққиётдан кейин Интернетнинг умумий массаси қанча бўлди деб ўйлайсиз? Ўртача бир дона картошкача.
Энди бу оғирлик бошқача, Интернетнинг энг кичик ўлчов бирлиги ҳисобланадиган битларни шунчаки кодлаш усулида ҳисоблансачи?
2018 йилги таҳлилларга кўра, 2025 йилга бориб интернетнинг маълумотлар соҳаси 175 зеттабайт ёки 1,65 х 1024 битга етиши тахмин қилинган.
Хўш, мана шу маълумотлар инсон ДНКга сақланадиган бўлса, нима бўлади? 1 гр инсон ДНКси 215 петабайт ёки 215 х 1015 байт маълумотни кодлаши мумкин.
Агар Инсон ДНКсига Интернетнинг умумий маълумотлар базаси кодланса, жами 960 кг 947 гр вазн керак бўлади. Бу эса қарийб 10 нафар одам оғирлиги дегани.
Қулупнайга келсак, ҳозирда Интернетнинг умумий оғирлиги 64 тонна қулупнайга тўғри келади.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ