Жамият
Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарлари ҳокимлари 2022 йил 1 январдан 15 январгача таътилга чиққани хабар қилинди.
Қайд этилишича, таътил «Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддаси асосида ва Президент Администрациясининг 25 декабрдаги топшириғига асосан ўтказилмоқда. Давлат раҳбари томонидан барча маҳаллий ҳокимлик ҳамда сектор раҳбарларининг меҳнат таътилига чиқиши ва даволанишини 2 босқичда ўтказиш маъқулланган.
Маълумотларга кўра, биринчи босқичда таътилга чиқаётган туман ва шаҳар ҳокимларининг вазифалари вақтинчалик ҳоким ўринбосарлари зиммасига юклатилган. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар туман ва шаҳар ҳокими вазифаларини бажариш вақтинча юкланган ҳоким ўринбосарлари томонидан туман ва шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Шунингдек, ҳокимларга уларнинг ўринбосарларини 2022 йил 17 январдан соғлиғини тиклаш мақсадида меҳнат таътилига чиқаришни таъминлаш топширилди.
Шаҳар ва туман ҳокимлари Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон ва 2-сон шифохоналари, «Қибрай», Россиядаги Ўзбекистон ва Ялта санаторийларида ҳамда Касаба уюшмалари Федерациясининг «Чинобод Плаза», «Турон» ва «Оқтош» санаторийларида соғлигини тиклайди.
Қувасой шаҳар ҳокими яқинда иш бошлагани боис иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ