
Жамият
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 2025 йилда HE Higher Education Rankings халқаро рейтингида ТОП-1000 таликдан жой олди. Олийгоҳ 28-ўринни банд қилган.
Маълумот учун, мазкур халқаро рейтинг янги ташкил этилган бўлиб, илмий, академик ва тадқиқот лойиҳаси ҳисобланади. У олий таълим муассасалари фаолиятини бир қатор мезонлар ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича тартиблайди ҳамда уларнинг фаолияти ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Олий таълим муассасалари фаолияти эса рейтингда кўрсатилган методикага мувофиқ баҳоланади. Рейтинг ҳар йили декабрь ойида эълон қилинади. Унга дунёнинг етакчи 1000 та олий таълим муассасалари киритилади.
Рейтинг ЮНEСКО, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан қўлланиладиган олий таълим сифати ва барқарор таълимдан фойдаланиш имкониятини, таълим жараёнида тенгликка эришишни ўлчайдиган асосий самарадорлик кўрсаткичларига асосланади.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ