ЖССТ 45 ёшгача бўлганларни ёш деб ҳисобламоқчи

Сақлаш
11:38 / 25.03.2025 20 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти замонавий ҳаёт тарзини инобатга олган ҳолда ёш тоифаларини қайта кўриб чиқди. Эндиликда 45 ёшгача бўлганлар ёш ҳисобланади. Бу ҳақда Демография институти директори Элла Либанова «Тажриба иқтисодиёти» конференциясида маълум қилди.

 

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таклиф қилинган ёш стандартлари назар ташласангиз, 45 ёшгача бўлганлар одатда ёш эканини кўрамиз», дейди у.

 

ЖССТ тасдиқлаган ёш тоифалари эндиликда қуйидагича бўлади:

▪️ 0-45 ёш — ёш (олдин 18-35 ёш эди);

▪️ 46-60 ёш — ўрта ёш (аввал 36-59 ёш эди);

▪️ 61-75 ёш — кекса ёш (аввал 60-74 ёш эди);

▪️ 76-90 ёш — қарилик даври (аввал 75-89 ёш эди);

▪️ 90 ва ундан юқори — узоқ умр кўрувчилар (аввал 90 ёшдан юқори эди).

 

Либанованинг қўшимча қилишича, аҳолининг қариши табиий жараён бўлиб, уни тўхтатиб бўлмайди.

 

«Кекса одамларнинг салмоғи ҳар ўн йилда ортиб боради. Лекин биз бу таркибий ўзгаришлардан жамият манфаатлари йўлида фойдаланишимиз керак», дейди Демография институти директори.

 

У ёш чегараларини қайта кўриб чиқиш ижтимоий сиёсатга, хусусан, пенсия ислоҳотига, меҳнат бозори ва соғлиқни сақлашга жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтар экан, замонавий жамият ўртача умр кўришни кўпайтиришга мослашиши, бундан ривожланиш манбаи сифатида фойдаланиши кераклигини таъкидлайди.

 

«Бу тарзда фаол узоқ умр кўриш инсоният цивилизацияси учун янги имкониятлар очади», дея сўзларини якунлайди Элла Либанова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//