Имконияти чекланган китобхонлар учун махсус лойиҳа ишлаб чиқилaди

Сақлаш
10:38 / 25.03.2025 19 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган тадбирда «Имконияти чекланган китобхонлар учун махсус ресурслар» номли лойиҳа муҳокама қилинди.

 

Жумладан, электрон кутубхона учун нодир манбалар фондини шакллантириш, Ўзбекистон тарихи ва буюк аждодлар мероси ҳақидаги халқаро тадқиқотларни жамлашга қаратилган библиография лойиҳалари алоҳида эътиборга олинди.

 

Бундан ташқари, имконияти чекланган китобхонлар учун аудио китоблар, Луи Брайль ёзувидаги асарлар ва тифлокомментарияли фильмлар тайёрлаш, шунингдек, Регистон майдонининг тактил 3Д макетини яратиш лойиҳалари маъқулланди.

 

Таъкидланишича, ушбу лойиҳа орқали кўриш имконияти чекланганлар бинони нафақат таърифини эшитади, балки ушлаб кўриб, тўлиқ тасаввурга эга бўлади.

 

Муҳокамалар давомида ҳар бир лойиҳанинг техник топшириқлари кўриб чиқилган.

 

Йиғилиш якунида иштирокчилар томонидан лойиҳаларни сифатли амалга ошириш, муҳокама қилинган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш ва кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан зарурий топшириқлар берилган.

 

#birdamjamiyat

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//