
Маданият
Хитой пойтахтида «World Leisure Awards 2024» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон 2024 йилда маданий ҳордиқ чиқариш учун энг яхши йўналиш деб топилди.
Хабарда ёзилишича, тадбирда Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга ва мамлакат сайёҳлар учун энг қулай жойлардан бири эканини таъкидланган.
Маълум қилинишича, хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кўпайтириш мақсадида ҳозирда икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновлари сони икки баробарга оширилган.
«Ўзбекистон ноёб архитектураси, тарихий обидалари ва сайёҳлик имкониятлари билан ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни фаол жалб қилмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга саёҳат қилишни хоҳловчи хитойлик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани, эътиборлидир», деган «Travel&leisure» нашри муҳаррири Сяо Ян.
Маълумот учун, 2025 йил Хитойда «Ўзбекистон Туризм йили» деб эълон қилинган. Ушбу йил доирасида эндиликда Хитойнинг турли шаҳарларида маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ