40 ёшгача бўлган ТОП-35 раҳбар рўйхати эълон қилинди

Сақлаш
17:40 / 24.03.2025 20 0

«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда 40 ёшгача бўлган ТОП-35 раҳбар рўйхати тақдим қилди.

 

Таъкидланишича, номзодлар қатори уларнинг эришган ютуқларини холис баҳолаш асосида шакллантирилган бўлиб, стратегик мақсадларни муваффақиятли амалга ошириш, таълим даражаси (шу жумладан, чет элда олинган), касбий тажриба, ҳамкасблар ва жамоатчилик орасида тан олиниш кабилар мезон сифатида олинган.

 

Шунингдек, уларнинг жамоатчилик кун тартибига таъсири, муҳим ташаббуслардаги иштирокига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

Рўйхат икки босқичда шакллантирилган:

Биринчи босқичда давлат бошқаруви, иқтисодиёт, ижтимоий сиёсат, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган 100 дан ортиқ номзоддан иборат узун рўйхат тузилган.

 

Иккинчи босқичда фуқаролик жамияти экспертлари, таҳлилий марказлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари номзодлар учун овоз бериб, ғолибларни аниқлаган.

 

Қуйида мазкур рўйхат келтирилган:

 

 

Хабарга кўра, бу йил биринчи марта топ-35'га бир нечта янги номзодлар кирди, жумладан:

• Абдулазиз Абдураҳманов, Мй Фреигҳтер/Cэнтрум Аир авиакомпанияси бош директори;

 

• Абдуллажон Отабоев, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори ўринбосари;

 

• Акбар Курбанов, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари;

 

• Акрамжон Фозилов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси;

 

• Алишер Абдусаломов, Ўзбекистоннинг Кореядаги элчиси;

 

• Баҳодиржон Раҳмонов, «Ўзавтосаноат» бошқарув раиси биринчи ўринбосари;

 

• Баҳодир Раҳматов, Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори;

 

• Диёр Имомхўжаев, Профессионал футбол лигаси бош директори;

 

• Искандар Қутбиддинов, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари;

 

• Одил Аҳмедов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти;

 

• Отабек Махкамов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари;

 

• Сардор Раджабов, мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари;

 

• Тимур Бутунбаев, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари;

 

•Улуғбек Юсупов, «Ўзархив» агентлиги директори;

 

• Зоҳиджон Зияев, Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори ўринбосари.

 

«Юксалиш» ҳаракати матбуот хизмати жорий йилги топ-35'да янги номзодлар сони рекорд даража эканини маълум қилди. Уларнинг аксарияти рақамлаштириш ва инновациялар соҳасида муваффақиятга эришган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//