
Жаҳон
1 киши бир кунда 10 минг қадам юрса, соғлом бўлади деган тушунча йиллар давомида тарғиб қилинди. Тўғри, 10 минг қадам юриш фойдали, аммо бунча масофани ҳамма ҳам босиб ўта олмайдику.
Японлар айнан мана шу муаммога жуда яхши ечим таклиф қилди. Гап шундаки, улар пиёда юришни янада самаралироқ қилиш йўлини ўйлаб топди. Бу усул билан киши 3 минг қадам йўл босади, аммо 10 минг қадам юрган каби фойда олади.
Хуллас, бунинг учун 3 дақиқа секин юрилади, кейинги 3 дақиқада эса юриш тезлашади. Сўнг яна 3 дақиқа секинлашиб, кейин яна 3 дақиқа тезлашади. Мазкур тартиб қайта-қайта такрорланаверади.
Бунинг ёрдамида организмда қуйида ижобий ўзгаришлар бўлади:
▪️ Қон босими 4 баравар яхшиланади;
▪️ Юрак касаллиги хавфи 40 фоизга камаяди;
▪️ Депрессия аломатлари енгиллашади;
▪️ Уйқу сифати 12 фоизга яхшиланади.
Ушбу юриш усулини бажаришда қуйидаги тартибга амал қилиш талаб этилади:
➖ кунига 30 дақиқа юриш (бу тахминан 3 ёки 4 минг қадам дегани);
➖ 3–5 дақиқа енгил қизиб олиш керак;
➖ шундан сўнг юқоридаги тизим бўйича юриш тартиби бажарилади (3 дақиқа секин, 3 дақиқа тез юриш).
Шунингдек, бу ҳаракатни янада кенгайтириш мумкин. Масалан:
▪️ қўшимча қаршилик кўрсатиш учун тепаликка тез чиқиш;
▪️ оғирроқ кийим кийиш (тана вазнининг 10-15 фоизга тенг);
▪️ 30 дақиқа эмас, 40-45 дақиқа юриш орқали чидамликни ошириш;
▪️ юриш давомида «гапириш тести»дан фойдаланиш.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ