Жиззахда депутатлар депутатнинг жазога тортилишига розилик беришмади

Сақлаш
11:37 / 03.01.2022 1294 3

Жиззах вилояти прокуратурасининг Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилмурод Худайшукуровни маъмурий жазога тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномаси рад этилди.

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши Қарори E-qaror.uz платформасига жойланди. Унда ёзилишича, вилоят прокуратураси томонидан Бош прокуратуранинг 2021 йил 2-ярмига белгиланган иш режасига асосан Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ҳамда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунлар ижроси юзасидан текшириш ўтказилганда,

 

- ёшлар мурожаатлари билан ишлаш ва уларни ҳал қилиниши устидан назорат сусайтириб юборилганлиги;

 

- меҳнат қонунчилигига кўра бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойда тақдим қилиб борилмаганлиги;

 

- мавжуд иш ўринларини яшириш ҳолатларига йўл қўйилганлиги таъкидланиб, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дилмудор Худойшукуров халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати бўлгани сабабли, уни маъмурий жазога тортишга розилик сўралган.

 

Мазкур тақдимнома халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясида муҳокама қилиниб, ижро интизомига риоя этмагани учун бошқарманинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ҳамда кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассисига интизомий чоралар қўлланган.

 

Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши Д.Худайшукуровни маъмурий жазога тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимномани рад этган.

3 Изоҳлар

Elbek

06:01 / 01.01.1970

Dilmurod akani juda yaxshi taniyman. U kishi juda yaxshi inson. Kreativ rahbar. Bu yerda ayb rahbarda emas tizimda ......

Ислом

06:01 / 01.01.1970

Ажойибку, демак депутат бўволиб қонун олидидаги мажбуриятларини бажармаса хам бўларканда!!! На сайловчилар билан учрашувлар ўткизмаса, на ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараса бундай раҳбар ва депутат кимга керак???

Дониёр

06:01 / 01.01.1970

Туманлардаги депутатларни ҳам фаолятини ўрганиб чиқинглар сайловчи бўлиб ман танимайман ким депутатлигини

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//