Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда рекорд натижа қайд этди

Сақлаш
14:20 / 24.03.2025 13 0

Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — кичик сержант Абдуллаев Алишох ва ИИИ даражали сержант Жовкашев Шохрух жорий йилнинг 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати «Camp Shelby» ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи–2025» мусобақасида иштирок этиб, барча шартларни муваффақиятли бажарган ҳолда мусобақа рекордини янгилади.

 

 

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашган.

 

 

Мусобақа давомида аскарлар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари, жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 кг юк билан 20 км масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш, артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни бажарган.

 

 

 

Якунда ўзбекистонлик ҳарбийлар мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланган.

 

 

Маълумот учун, бу дастлабки ютуқ эмас. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари ушбу мусобақада 2019 йилдан бери муваффақиятли қатнашиб, ҳар бирида мутлақ устунлик билан ғолибликни қўлга киритиб келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//