
Жамият
Ўзгидромет 24–28 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 24 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига нам ҳаво массалари тарқалади. Республика бўйлаб ёмғир ёғади ва баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +12– +15 даража илиқ атрофида бўлади.
Иш ҳафтасининг охиригача беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради, фақат 26–28 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Бу кунларда ҳарорат аста-секин пасаяди ва кечалари +4– +6, кундуз кунлари +8– +13 даража илиқни ташкил этади.
24–25 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёғингарчилик(ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) кучли бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шунингдек, мазкур ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 24 март куни ёмғир ёғади. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади,10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +15– +17 даража илиқ бўлади.
25 март куни ҳам ёмғир ёғади. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6– +8, кундузи +12– +14 даража илиқ бўлади.
26-27 март кунлари пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +4– +6, кундуз кунлари +8– +10 даража илиққача пасаяди.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ