Ҳар йили хориждаги ватандошларнинг «Uz Global Think» форуми ташкил этилади

Сақлаш
11:59 / 24.03.2025 7 0

Президентнинг «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Унга биноан, жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаларидан бири этиб миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзлик шакллантирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар жамиятда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг устувор вазифаси сифатида белгиланди:

▪️ миллатлараро муносабатни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш;

 

▪️ Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш орқали уларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;

 

▪️ хориждаги ватандошлар жамоалари ва ўзбек диаспораларининг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишни қўллаб-қувватлаш;

 

▪️ халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, соҳа тубдан ислоҳ қилинади. Жумладан, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ташкил этилади;

 

Бунда қўмита миллатлараро муносабатлар ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органлари ва ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида фаолият олиб боради.

 

У Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига бевосита ҳисобдор ҳисобланади.

 

Фармонга кўра, умуммиллий тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда қуйидаги таклифлар маъқулланади:

➖ ҳар йили «Ўзбекистон ягона Ватан» шиори остида ютимиздаги барча миллат ва элатлар вакилларининг ўзаро тенглиги, бирдамлиги, уларнинг Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган ҳиссасини эътироф этувчи анжуман ташкил этиш;

 

➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан кўчаларни барча миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ўзаро уйғунлашган миллатлараро муносабатларни ифодалаган «Ўзбекистон маъданий бойлиги» номли кўчалар сифатида ташкил этиш;

 

➖ «Биргаликда кучмиз» шиори остида турли миллат ва элатлар вакилларидан иборат эко-волонтёрлар иштирокида экологик акцияларни ўтказиб бориш орқали долзарб масалаларни ҳам этишда дахлдорликни англаш туйғуларини кучайтириш;

 

➖ турли миллат ва элатлар вакилларининг Ўзбекистон тарихи ва бугунги кундаги барқарор ривожланишига қўшаётган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилувчи фильмлар ва туркум кўрсатувлар яратиш.

 

Бундан ташқари, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг янг механизмлари ҳам ишлаб чиқилади.

 

Бунда хориждаги ватандошлар, диаспора вакилларининг тўғридан-тўғри инвестиция киритишини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг туризмини ривожлантириш кабилар назарда тутилади.

 

Қўмита «Ватандошлар» жамоат фонди билан биргаликда ҳар йили хориждаги ватандошларнинг «Uz Global Think» форумини ташкил этади. Унда илгари сурилган фикрлар асосида Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсад вазифаларига хизмат қилувчи таклифлар шакллантирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//