
Маданият
Наврўз байрами муносабати билан Манғистау вилояти таркибидаги Оқтов шаҳрида 5,5 минг нафардан ортиқ аҳоли миллий либосларда тўпланиб, Гиннес рекордини янгилади.
Мазкур натижани қайд этиш учун Гиннеснинг рекордлар китоби штаб-квартирасининг вакиллари ҳакамлар комиссияси сифатида Лондондан ташриф буюрган.
Асосий шарт эса қадимий ёки замонавий миллий либосларда келиш бўлган.
Денгиз бўйидаги шаҳар қирғоғида ташкил этилган тадбирда «Best Fest Nauryz» миллий либослари фестивали ҳам ўтказилган ва бу минглаб одамларни ўзига жалб қилган.
Миллий либос кийганлар эрталаб соат 9 дан майдонга тўплана бошлаган. Ёмғир ёғишига қарамай, соат 11:00 га келиб уларнинг сони 4 минг нафарга етган.
«Best Fest Nauryz» тадбирига 5 500 нафардан ортиқ киши рўйхатдан ўтган бўлиб, улар турли касб эгалари, қариялар, ёшлар ва мамлакатимизнинг бошқа вилоят ҳамда шаҳарларидан махсус ташриф буюрган аҳоли вакилларидан иборат бўлган.
«Бир неча соат давом этган саноқ натижаларига кўра, белгиланган талаблар тўлиқ бажарилгани тасдиқланиб, Қозоғистон янги жаҳон рекорди эгасига айланганини тасдиқловчи махсус сертификат топширилди. Шу тариқа қозоқ миллий либослари Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди», деб ёзилади вилоят ҳокимлиги хабарида.
Якунда Манғистау вилояти ҳокимига Гиннес рекордлар китобининг махсус сертификати топширилган.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ