Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кенг муҳокама қилинди.
Ҳужжатда ёзилишича, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернетдан фойдаланиб, уятсиз ҳаракатлар қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади.
Шунингдек, вояга етмаганлар тасвирланган порнографик маҳсулотларни сақлаш ҳаракатини бир йил давомида такроран содир этган шахслар учун жиноий жавобгарлик белгиланади.
Хабарга кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларни жинсий эркинликка ҳамда бола савдосига қарши жиноятлардан ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга замин бўлади.
Шу билан бирга, бу турдаги жиноятларни содир этган шахслар қилмишига мутаносиб жазоланишига ҳамда алимент тўламаганлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган шахслар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига хизмат қилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ