Сиёсат
Марказий Осиё тарихида илк маротаба Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати.
Парламентлараро иттифоқнинг (ПИ) 150 йиллик юбилей ассамблеяси 5−9 апрель кунлари бўлиб ўтиши белгиланган.
Расмий ахборот манбасига кўра, форумда дунёнинг 181 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирни президент Шавкат Мирзиёев очиб беради.
Қайд этилишича, йиғилишнинг асосий мавзуси «Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати» бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокамаси бўлиб ўтади.
Сиёсат
Маданият
Маданият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
77379
Жамият
56502
Жамият
55701
Жамият
50751
Жамият
//
Изоҳ йўқ