
Жамият
Ўзбекистонга шанба ва якшанба кунлари республиканинг ғарбий ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 22-23 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. Айрим тоғли ҳудудларда ҳам ёмғир ёғади, баланд тоғларда бу қорга айланади.
Республиканинг қолган ҳудудларида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 22-27 даража илиқни ташкил этади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди.
Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 12-14 даража илиқ, кундуз кунлари 26-28 даража илиқ бўлади.
Наврўз байрами қулай об-ҳаво шароитида ўтади, фақат республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 21-25 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабаб Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ