Жамият
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги маслаҳатчи ва матбуот котиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Гулноза Бахшиллоевна Алимова матбуот котиб — ахборот хизмати раҳбари лавозимини эгаллади. У тайинловга қадар Халқ банкининг Банк бренди ва ахборот хизмати раҳбари — бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Мутахассислиги бўйича халқаро журналист, жамоатчилик билан алоқалар эксперти. Журналистика соҳасида филология фанлари бўйича фалсафа доктори.
Бунгача бу лавозимда айни вақтда Миграция агентлиги матбуот котиби вазифасида ишлаётган Жамолиддин Қаландаров фаолият юритган эди.
Умматой Тўлқиновна Йўлдошева эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
У 1997 йилда Навоий шаҳрида туғилган. Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.
Тайинловга қадар Cэнтрал Ациан Университй ўқитувчиси, Тошкент шаҳридаги Алуластра МЧЖ директори ҳамда «Навоий ёшлар технопарки» давлат муассасаси Иннох лойиҳа дастури мураббийи лавозимида фаолият юритган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ