«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони таъсис этилди

Сақлаш
09:07 / 20.03.2025 43 0

 

Ўзбекистон Республикасида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

 

Қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог» фахрий унвони мамлакатда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш, табиатни асраб-авайлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасида салмоқли натижаларга эришган экофаолларга берилади.

 

Шунингдек, экологик жиҳатдан тоза ва инновацион технологияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалиётга жорий этишда, яшил ҳудудларни кенгайтиришда ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган, аҳолининг экологик маданиятини ошириш, ёш авлодни табиатга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда тизимда юқори малакали кадрларни тайёрлаш борасида фидокорона меҳнат қилаётган мутахассис-ходимларга ва соҳанинг бошқа вакилларига, шунингдек, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини амалга ошираётган экофаоллар ҳам мукофотга соҳиб бўлади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 23
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//