«Ташаббусли буджет» лойиҳасига мажбурий овоз тўплаганлар овоз бериш босқичидан четлатилади

Сақлаш
16:56 / 19.03.2025 62 0

«Ташаббусли буджет» лойиҳасига мажбурий овоз тўплаганлар овоз бериш босқичидан четлатилади. Бу ҳақда лойиҳанинг расмий телеграм каналида маълум қилинди.

 

Ҳозирда «Ташаббусли буджет» жараёнининг жорий йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи давом этмоқда.

 

Аниқланишича, Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган. Иш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш бўйича тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилиши маълум қилинган.

 

Ҳабикатура бу мавзу юзасидан янги карикатура чизди:

 

 

Маълумот учун «Ташаббусли буджет» жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланади.

 

Овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига учраганлар зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилиши сўралган.

 

«Ўз овозингизни қадрланг, уни фақат ўзингиз муносиб деб билган лойиҳага беринг» – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 22
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//