Яна бир ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериб, пул ишлаши мумкин бўлади

Сақлаш
16:07 / 01.01.2022 881 1

Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 30 декабрь куни «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

 

Фармонга кўра, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилади. Мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори беш бараварга, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлантириш билан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилади.

 

Жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб дарахт, бута, ўсимлик ва ниҳолларни қонунга хилоф кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, бошқа жойга кўчириб ўтқазиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақида фотосурат ва видеоёзувларни тақдим этган шахсларга пул тўланади. Фуқаролар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг маблағ билан рағбатлантирилади. Бунда:

 

–  маблағ ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан тўланади;

 

– фото ва видеоларни тақдим этган шахс тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди;

 

– рағбатлантириш ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланади;

 

– ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича рағбатлантириш амалга оширилмайди;

 

– ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги хабарлар 102 тезкор қисқа рақами ёки «Эконазорат» ахборот тизими орқали қабул қилинади.

1 Изоҳ

Rasulova Dilfuzaxon Baxtiyorjon qizi

06:01 / 01.01.1970

Kuzgi hazon yoqqanlarga ham shunday qilish kerak. Anhorga musur tashlaganlarga ham.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//