Янги тадбиркорлар “биринчи имконият” тамойили асосида “жавобгарликдан суғурталанади”

Сақлаш
11:57 / 19.03.2025 52 0

Янги тадбиркорлик фаолиятиа илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркорлар “биринчи имконият” тамойили асосида жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этишлари учун имконият берилади. Бу ҳақда 19 март куни Президентнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашувида маълум қилинди.

 

Учрашувда янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди. Қайд этилишича, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган. Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари масъуллари янги корхоналар билан ишлашда энг орқада бўлган.

 

"Бундан буён, тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади. Яъни, илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади. Бир сўз билан айтганда, янги иш бошлаган тадбиркорлар биринчи хато учун “жавобгарликдан суғурталанган” бўлади", - деди Президент.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 16
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//