Президент фармони: мактаб директорлари ва ўринбосарлари, боғча раҳбарлари маоши оширилди

Сақлаш
10:50 / 19.03.2025 53 0

Президент Шавкат Мирзиёев Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш бўйича янги Фармон имзолади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова хабар берди.

 

«Кейинги йилларда ўқитувчиларимиз, боғчадаги педагогларимиз ойлик маошларини ошириш, устамалар сонини кўпайтириш бўйича қатор ислоҳотлар қилинди ва бу жараён давом этяпти. Эндиликда мактаб директорлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда боғчаларимиз раҳбарлари маошларини оширишга навбат етди», дейди вазир, фармондаги энг асосий янгиликларни қайд этаркан.

 

Фармондаги энг муҳим янгиликлар сифатида қуйидагилар саналади:

 

– Мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилмоқда.

2025 йил 1-центабрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғчаларимиз директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари ИИИ ва ИВ гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. Республикадаги 10 мингдан ортиқ мактаб директорлари, 7 мингга яқин боғча директорлари ҳамда 35 мингга яқин мактаб директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилишига эришилади.

 

– 2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (КПИ) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

 

– Туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратиляпти ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади.

 

– Ҳудудий бўлинмалари ходимларингнинг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш жорий этилмоқда (Вазирлик тизимидаги қарийб 15 минг нафар бошқарув ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади).

 

– Мактаб ходимлари мукофот пули миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача (амалда 50 фоизгача) миқдорида этиб белгиланмоқда.

 

– Авваллари мактабларнинг бўш турган бинолари ижарасидан тушган маблағларнинг 40 фоизигина ўша мактабда қоларди. Эндиликда ушбу маблағларнинг 75 фоизи ўша мактаб ривожига сарфланади.

 

Вазир тизимдаги юз минглаб ходимлар ҳаёти, рағбатланишига доир мазкур фармон ходимларимиз моддий имкониятларини янада яхшилаб, уларга мотивация беради, иш унумдорлигини оширишидан умид қилишини таъкидлади.

 

Қайд этилишича, Фармон билан боғлиқ бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот ва шарҳлар вазирликнинг ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

13:28 / 28.03.2025 0 20
1 апрелдан нималар ўзгаради?

//