2100 йилга бориб сув остида қолиши тахмин қилинаётган давлатлар ҳақида биласизми?

Сақлаш
17:36 / 18.03.2025 4 0

Nature Communications илмий журнали томонидан чоп этилган тадқиқотга кўра, 2100 йилга келиб дунёда 200 млн нафар киши денгиз сатҳидан пастда яшайди.

 

Океан сатҳининг кўтарилиши туфайли эса қўшимча 160 млн нафар киши йиллик сув тошқинидан азият чекади.

 

Таҳлил қилинишича, агар 2100 йилга бориб йиллик ўртача ҳарорат нисбатан +2 даражага кўтариладиган бўлса, Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия каби давлатларда 10-50 млн гача, АҚШ, Бразилия ва Миср каби давлатларда 10 млн гача, Россия, Канада ва Австралия каби давлатларда 500 минг гача аҳоли сув остида қолиши мумкин. Ажабланарлиси, сув мазкур маълумотда музликларнинг эриши ҳисобга олинмаган. Агар музликларнинг эриши ҳам қўшилса, оқибат бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин.

 

Денгиз сатҳининг кўтарилиши бевосита таъсир кўрсатадиган 200 млн нафар кишининг 70 фоизи Осиёдаги саккизта мамлакатда яшайди ва уларнинг аксарияти Хитой ҳудудига тўғри келади – 43 миллион ёки тахминан 20 фоиз.

 

Европада эса Голландия назарий жиҳатдан энг кўп зарар кўради. Бу мамлакатда 2100 йилда 4 млн нафардан ортиқ одам денгиз сатҳидан пастда яшаши кутилмоқда. Прогнознинг салбийлигига қарамай, Голландия дунёдаги энг самарали сув тошқини назорати тармоқларидан бирига эгалигини ҳисобга олиш лозим ва у голландларнинг хавфсизлигини таъминлаши мумкин. Тадқиқотни моделлаштиришда бу, албатта, ҳисобга олинмаган.

 

Денгиз сатҳининг кўтарилиши сабаб муаммога дуч келиши мумкин бўлган Европанинг бошқа давлатлари қуйидагилар:

▪️ Буюк Британия – 1,5 млн нафар киши хавф остида;

▪️ Германия – 1 млн нафар киши хавф остида;

▪️ Туркия – 500 минг нафар киши хавф остида;

▪️ Франция – 500 минг нафар киши хавф остида;

▪️ Италия – 500 минг нафар киши хавф остида.

 

Марказий Осиё давлатлари бўйича эса маълумот берилмаган.

 

Эслатиб ўтиш лозим, тақдим қилинган маълумот 2020 йилга тегишли бўлиб, унда денгиз сатҳи 50-70 см га ошиши прогноз қилинган.

 

Қуйида келтирилган жадвалда сув остида қоладиган ҳудудлар ва тошқинлардан жабр кўрадиган аҳоли сони тахмин қилинган:

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//