«Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли Қозоғистонда намойиш этилди

Сақлаш
15:30 / 18.03.2025 5 0

17 март куни Абай номидаги Қозоғистон миллий опера ва балет театрида «Лазги. Муҳаббат ва қалб рақси» балет спектакли жонлантирилди.

 

 

Мирзиёеванинг таъкидлашича, бундай маданий тадбирлар гўзал ўзбек санъатини намоён этибгина қолмай, қардош миллатлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлашга, ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

 

 

 

 

«Биз, Президентимиз томонидан бошлаб берилган яхши қўшничилик анъаналарига содиқ қолган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва, албатта, маданий соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз. Халқларимиз ўртасида тотувлик, аҳиллик ҳукм сурса, ушбу минтақа қудратли ҳамжиҳатлик марказига айланиши шубҳасиз», деб ёзди Саида Мирзиёева ўз Telegram саҳифасида.

 

 

 

Маълумот учун, ушбу балет спектакли премьераси 2024 йилнинг январида Пекиндаги Хитой миллий опера театрида намойиш қилинган эди.

 

#якдилминтақа

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//