
Жамият
Миграция агентлиги ва Қатарнинг JUSOUR рекрутинг ташкилоти ўзбекистонликларга савдо тармоқлари бўйича бўш иш ўринларини тақдим этмоқда.
Иш тури савдо ёрдамчиси бўлиб, ойлик 700-750 долларни ташкил қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
▪️ 21 ёшдан юқори эркак ва аёллар;
▪️ инглиз тилида эркин мулоқот қила олиш (камида Б1 даражада), рус тилини билиш устунлик беради;
▪️ судланмаганлик;
▪️ савдо ва мижозларга хизмат кўрсатиш соҳасида камида 2 йиллик тажриба;
▪️ Ўзбекистондан чиқишга тақиқ бўлмаслиги.
Иш берувчи томон эса номзодларга қуйидагиларни таклиф қилади:
▪️Қатарга бориш харажатлари;
▪️ишчи виза;
▪️тиббий суғурта;
▪️маҳаллий транспорт картаси ёки тўловлари;
▪️ётоқ жой;
▪️озиқ-овқат харажатлари иш берувчи ҳисобидан.
Хабарга кўра, иш ўринлари сони 200 та.
Маълумот учун, рўйхатдан ўтиш ишга жойлашишни кафолатламайди. Номзодлар иш берувчилар томонидан талабнома келиб тушгандан сўнг танлов асосида сараланади.
Маълумот олиш учун Миграция агентлигининг 71 202-33-55 (ички рақам 30) рақамига боғланиш сўралади.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ