Жамият
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилганда ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган.
Шу муносабат билан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилган.
Хабарда «Ташаббусли буджет» жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида баҳоланиши эслатиб ўтилган.
Овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келган фуқаролар зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилиши сўралмоқда.
«Мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади», дейилади вазирлик хабарида.
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ