Бугундан пойтахтда иситиш мавсуми якунланади

Сақлаш
10:17 / 18.03.2025 6 0

Тошкент шаҳрида 2024/2025 йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

 

Хабарда ёзилишича, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8 даражадан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугаши белгиланган меъёрларда кўрсатиб ўтилган.

 

Сўнгги ҳафта давомида Тошкент шаҳарида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19 даража ва ундан юқори, кечалари эса +8 даражадан пастга тушмаяпти.

 

Гидрометеорология марказининг прогнозида ҳам яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20– +22 даражадан, кечаси эса +10 даражадан юқори бўлиши айтилади.

 

Айни пайтнинг ўзида пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12- +13 даражадан ошган, бу эса иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//