Жаҳон
Бутун дунё бўйлаб мамлакатлар 2022 йилни турли кўринишларда кутиб олди. Аммо барчасини бир жиҳат – байрамни коронавируснинг турли чекловлари билан кутилгани бирлаштириб турди.
Масалан, Москва бўйлаб бутун шаҳарда, жумладан, Қизил майдонда Янги йил мушаклари отилди. Аммо коронавирус чекловлари туфайли Кремль деярли томошабинларсиз кутиб олди байрамни.
Парижда Эйфел минораси Рождество арчаси каби чироқлар билан безатилди, аммо мушаклар ва катта шоулардан воз кечилди. Умуман олганда, Франциянинг йирик шаҳарлари янги йилни янги чекловлар билан нишонламоқда - масалан, кўчаларда ниқоб тақиб юриш талаби қайтмоқда.
Францияда шундай талаблар бўлаётган бир вақтда, Мадриднинг Пуэрта-дель-сол майдонига минглаб кишилар йиғилди ва соат миллари оҳанглари остида рақсга тушишди.
Австралияда энг ёрқин шоу анъанавий тарзда Сиднейда саҳналаштирилди. Пандемиядан олдин бу ерга миллионлаб сайёҳлар Янги йил мушакбозлигини томоша қилиш учун тўпланишган. Аммо бир йилдирки байрам томошабинларсиз ўтмоқда.
Таиландда бир нечта чекловлар бўлишига қарамай, Янги йилни деярли одатдагидек нишонлашга рухсат берилди. Ушбу ҳолат туризмни қўллаб-қувватлаш учун қилинаётгани ҳам яширилмади. Аммо Янги йил ибодатлари ибодатхоналарда онлайн тарзда ўқилди.
Дубайда эса дунёдаги энг баланд иншоот ҳисобланган 828 метрли Бурж Халифа осмонўпар биноси «Янги йил арчаси»га айланди. Бинонинг деворлари лазер намойиши учун экран вазифасини бажариб, шаҳар аҳли ва меҳмонларга Янги йил шукуҳини улашди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ