Жаҳон
Ҳаддан ташқари кўп видеоконтент кўрган фойдаланувчи ўзига нисбатан етарлича баҳо бермайди ва ўзи ҳақида бўлмағур фикрларга келади, дея таъкидламоқда олимлар.
Саймон Фрейзер университети (Simon Fraser University) тадқиқотчилари томонидан олиб борилган бир тадқиқотда ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш ва руҳий бузилиш билан боғлиқ касалликлар ўртасида боғлиқлик борлигини аниқланган.
Гап шундаки, социал тармоқларда тарқатилаётган видеолар фойдаланувчига реалликни бузиб кўрсатади. Бунда фойдаланувчи ҳаётни блогерларнинг кўзи билан кўришни бошлайди. Ваҳоланки, блогернинг мақсади даромад топиш ҳисобланади.
Улар ўз турмуш тарзини ҳашаматли қилиб кўрсатади (аслида, унча бой бўлмаса ҳам). Уларни кузатган фойдаланувчилар эса ўз турмуш тарзини паст баҳолайди ва тушкунликка тушади. Маиший воқеаларга асосланган юмор ва қўрқинчли тасвирларга тўйинтирилган контентлар бирлашиб кишини руҳий бузилишларга дучор қилади.
Ижтимоий тармоқларнинг ашаддий кузатувчилари бир вақтнинг ўзида меъёридан ортиқ ахборотларни истеъмол қилаётганини билмайди. Мия эса бунча кўп контент истеъмол қилишга кўникмаган.
Хуллас, кузатувчи ўзи ҳавас қилган машҳур шахснинг ҳаёти орқали ўзини алдайди ва бу охир-оқибат унда психологик муаммоларни пайдо қилади. Яшашга бўлган қизиқиши сусайиб кетади.
Илм-фан
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ