
Жамият
Рақамли технологиялар вазирлиги биносида «Алишер Навоий энциклопедияси»нинг тақдимоти ўтказилди.
Маълумот учун, мазкур қомус 4 жилддан иборат бўлиб, бу ўзбек адабиёти ва илм-фанида, улкан воқелик сифатида баҳоланмоқда.
«Алишер Навоий энциклопедияси»га Ўзбекистоннинг 78 нафар таниқли навоийшунос олими, ёш тадқиқотчилар, шу билан бирга, туркиялик ва озарбайжонлик олимларнинг мавзу бўйича мақолалари киритилган.
Ушбу энциклопедия ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1000 нусхада чоп этилган.
Хабарда ёзилишича, тақдимотда келгусида Навоий асарларини ҳам рақамли кўринишда тайёрлаш, алоҳида веб-сайт ҳамда мобил иловаларни яратиш орқали уларнинг янада кенг тарғиб қилиш хусусида ҳам сўз юритилган.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Нодир Холбўтаевнинг айтишича, бунда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарур.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ