Жамият
Сенатининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти танқид остига олинди.
Таъкидланишича, ушбу соҳада қатор камчиликлар кузатилмоқда.
Жумладан, қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиши ҳолатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан шуғулланиб, коррупциявий омилларнинг олдини олишга, превентив чораларни кўришга эътибор қаратилмаган.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) бўлинмаларининг ўрни ва масъулияти сезилмаяпти.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилмаган, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмаган.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори. Масалан, соғлиқни сақлаш соҳасида – 527 та, бандлик бўйича – 447 та, банкларда – 434 та коррупциявий ҳолат аниқланган.
Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар эса аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган.
Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар кўпайган.
Хабарга кўра, давлат хизматлари бўйича давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни баҳолайдиган тизим йўлга қўйилмаган. Прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларининг коррупциянинг олдини олиш борасидаги фаолияти талабга жавоб бермайди.
Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича фақатгина идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритиш билан чекланмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолияти ҳам талабга жавоб бермайди, улар маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорлик қилмаган.
Мажлисда сенаторлар Президент томонидан қайд этилган юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган:
▪️ коррупцияга қарши курашишнинг қонунчилик асосларини такомиллаштириш, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ҳудудлардаги (маҳаллалардаги) ишлар самарадорлигини ошириш, шу жумладан жойлардаги маиший коррупцияга барҳам бериш,
▪️ жиноят содир этган шахслар билан индивидуал ишлаш тизимини йўлга қўйиш,
▪️ аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
▪️ коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш билан боғлиқ кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш
▪️ коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини тубдан яхшилаш.
Муҳокама якунида жиноятчиликка қарши курашиш ва коррупциянинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган устувор вазифалар юзасидан Сенатнинг қарори қабул қилинган.
Маълумот учун, бунгача коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид 10 га яқин қонун имзоланган.
Илм-фан
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ