Ҳафта давомида айрим жойларда ҳарорат +30 даражагача кўтарилади

Сақлаш
11:57 / 17.03.2025 8 0

Фото: Дарё

 

Ўзгидромет 18–20 март кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 18-19 март куни баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат кечалари +5– +10 даража илиқ бўлиши кутилади. Кундузида 18 март куни – +22– +27; 19 март куни – +25– +30; 20 март куни +20– +25 даража илиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечалари +5– +10, кундуз кунлари 18 мартда – +22– +27, 19-20 март кунлари 25–30 даража илиқ бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечалари +5– +10, кундуз кунлари 18 мартда – +20– +25; 19-20 мартда 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат 18 мартда кечаси +7– +12, кундузи +22– +27, 19-20 март кунлари кечаси +10– +15, кундузи +25– +30 даража илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечалари +5– +10, кундуз кунлари 18 мартда – +20– +25, 19-20 мартда – 22-27 даража илиқ бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечалари 0– +5, кундуз кунлари +12– +17 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//