Шахснинг розилигисиз уни тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

Сақлаш
10:58 / 17.03.2025 10 0

Эндиликда, умумий қоида тариқасида, ҳар қандай кишини фото ёки видео тасвирга олиш ёки ушбу тасвирдан фойдаланиш учун унинг розилиги талаб қилинади. Бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжат аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилган.

 

Адлия вазирлиги хабарида ёзилишича, инсонларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида вазирлик томонидан миллий ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва 30 га яқин хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.

 

«Фуқаролик кодексига кўра, шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқи дахлсиз. Шунга қарамай, кишиларнинг ушбу ҳуқуқини таъминлаш борасида қонунчиликда бўшлиқлар мавжуд», дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, қонун лойиҳасида қуйидагилар ҳам белгилаб қўйилмоқда:

▪️ 16 ёшдан бошлаб ўсмирлар уларни тасвирга олиш, тасвирдан фойдаланиш учун мустақил розилик бера олади;

▪️ жамоат жойларида ва оммавий тадбирларда тасвирга олиш учун рухсат талаб қилинмайди;

▪️ давлат хизматчиларини хизмат вазифасида чекловсиз тасвирга олиш ва тасвирдан фойдаланиш мумкин;

▪️ ноқонуний ҳаракатларни тасвирга олиш учун розилик шарт эмас;

▪️ видеокузатув тизимлари ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши шарт;

▪️ кишиларнинг қисман ёки тўлиқ кийимсиз бўлишни тақозо этадиган жойларда (тиббиёт хонаси, ҳаммом, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа) видеокузатувни амалга ошириш тақиқланади.

 

Агар тасвирдан розилик берилган мақсаддан бошқа мақсадда ёки инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган тарзда фойдаланилса, розилик чақириб олиниши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//