Тошкентдан уй-жой сотиб олиш учун неча йил керак бўлади?

Сақлаш
10:05 / 17.03.2025 10 0

«Иқтисодий шарҳ» журнали 2024 йил учун уй-жой бозори шарҳини тақдим қилди.

 

Унга кўра, 2021–2024 йилларда мамлакатда уй-жой харид қилиш қобилияти яхшиланган.

 

Жумладан, сўнгги 3 йилда номинал ҳисобда аҳолининг даромадлари 87 фоизга ўсган бўлса, уй-жой нархлари 44 фоизга ошган. Натижада, харид қобилияти ифодаловчи «нарх-даромад» кўрсаткичи 11 йилдан 9,9 йилга пасайган.

 

Таҳлилларга кўра, ортда қолган давр мобайнида мамлакат бўйича уй-жой харид қобилияти энг паст бўлган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлган.

 

Таъкидланишича, пойтахтда уй сотиб олиш учун 14,9 йил керак бўлади. 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган йиллар оралиғида эса бу даврийлик 17,8 йилни ташкил қилган.

 

Шахсий уй-жойга эга бўлишда кейинги ўринлардан Самарқанд (13,9 йил) ва Навоий (11,3 йил) вилоятлари жой олган.

 

2024 йил ҳолати билан уй-жой харид қобилияти Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларида нисбатан яхшироқ бўлса — 7,3–8,4 йил.

 

Шарҳда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш муддати ҳам таққосланган:

 

Қуйидаги жадвалда ҳудудлар кесимида сўнги уч йилда уй-жой сотиб олиш учун кетадиган вақтнинг ўзгаришини кўришингиз мумкин:

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//