Ўзбекистонда Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилди

Сақлаш
09:24 / 17.03.2025 11 0

Президент қарори билан эндиликда Савдо-саноат палатаси ҳузурида Тадбиркор аёллар кенгаши фаолият юритади.

 

Маълум бўлишича, мазкур ташаббус аёл тадбиркорларнинг бизнесда фаол иштирок этишига кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқий, молиявий ва амалий ёрдам бериш мақсадида амалга оширилмоқда.

 

Кенгаш аёл тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри парламентга етказиш ваколатига эга бўлиб, уларнинг бизнес ташаббусларини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

 

Ҳужжатга кўра, кенгаш таркибида 27 та аъзо бўлади. Шулардан 21 нафарини тадбиркор аёллар ташкил этади. Улар томонидан:

▪️ 2 639 та янги иш ўрни яратилган;

▪️ 7,6 млн долларлик экспорт амалга оширилган;

▪️ 402,8 млрд сўмлик товар айланмаси амалга оширилган.

 

Таъкидланишича, ушбу янгилик мамлакатдаги аёл тадбиркорлар учун катта имконият яратади.

 

«Бизнес оламида ўз ўрнини мустаҳкамлашни истаган барча аёллар учун янги давр бошланмоқда!», дейилади Савдо-саноат палатаси хабарида.

 

Маълумот учун, Нозима Давлетова кенгаш раиси сифатида фаолият юритади.

 

Фото: ЎзА

 

У ҳозирда Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб (2023 йилдан) ишлаб келмоқда.

 

Қуйида кенгаш аъзолари билан танишишингиз мумкин:

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//