
Жамият
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида марказ экспозициясини бойитиш, такомиллаштир ва хорижий ҳамкорларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган 100 яқин хорижий элчихоналар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари учун экскурсия ҳамда йиғилиш ўтказилди.
Бунда аввало Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шунингдек, бино бўйлаб таништирув экскурсияси ҳам ташкил этилди.
Шундан сўнг марказ экспозициясини мазмунини бойитишга қаратилган лойиҳалар муҳокамаси бўлиб ўтди. Ушбу жараёнда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари билан ҳам ЗООМ орқали мулоқот қилинди.
Маълумот учун, мазкур тадбир жорий йилнинг 11 март санасида бўлиб ўтган Марказ Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Эслатиб ўтиш лозим, йиғилишда марказ экспозициясини бойитиш, илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда марказнинг ижтимоий-маърифий ва илмий-амалий маскан сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилин ва Васийлик кенгаши томонидан 9 та йўналиш бўйича кичик ишчи гуруҳлари таркиби тасдиқлан эди.
Маълумотга кўра, марказ биносининг 1730 м2 майдонга эга иккинчи қаватида халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини, жумладан, UNESCO, ISESCO, IRCICA, TURKSOY, шу билан бирга, Ал-Фурқан, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Туркия, Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари давлатларининг 100 дан ортиқ илмий институтлари, музейлар ва кутубхоналари филиалларини жойлаштириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, хорижлик ҳамкорлар билан марказ музейи экспозициясини шакллантиришга қаратилган 300 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олган махсус дастур амалга оширилади.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида марказ фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ